Чоп этиш

«SING LIDA» қўшма корхонаси фаолияти юзасидан АХБОРОТ


«SING LIDA» қўшма корхонаси фаолияти юзасидан АХБОРОТ

21.08.2019

 

Андижон вилояти Асака туман Илғор қишлоғи Ахтачи саноат ҳудудида жойлашган фаолият олиб бораётган МЧЖ шаклидаги «SING LIDA» қўшма корхонаси фаолияти юзасидан АХБОРОТ

Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Асака тумани Илғор МФЙ Ахтачи саноат ҳудудида жойлашган «SING LIDA» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасига қарашли цемент ишлаб чиқариш корхонаси иккита линиядан иборат бўлиб, биринчи линияси 2013 йилда фаолятини бошлаган, иккинчи линияси 2015 йил ишга туширилган. Ишлаб чиқаришнинг биринчи линияси барча чанг-газ тутиш фильтрлари билан жиҳозланган ҳолда ишга туширилган. Корхонанинг иккинчи линияси чанг-газ тутиш фильтрлари ўрнатилмасдан аввал ишга тушириб юборилган. Бунинг натижасида яқин атрофдаги аҳолининг бир неча бор хақли эътирозига сабаб бўлган.